Зеленский Тимошенкони лавозимидан озод қилди

Зеленский Тимошенкони лавозимидан озод қилди

Влaдимир Зеленский Президент девони раҳбари ўринбосари Кирилл Тимошенкони ишдан бўшатди. У аввалроқ ўзининг Телеграм каналида истеъфога чиқишни сўраб баёнот ёзган эди.

"Тимошенко Кирилл Владленович тақдим этилган аризага кўра Украина Президенти девони раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилсин", деб фармондан иқтибос келтиради "Украинская правда".

Зеленский ҳам, Тимошенко ҳам Украина оммавий ахборот воситалари томонидан эълон қилинган истеъфо сабабини ҳали тушунтирмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!