Украина президенти Владимир Зеленский БМТ Бош ассамблеяси сессиясидаги видео нутқида Россияни ташкилот Хавфсизлик кенгашида вето ҳуқуқидан маҳрум этишга чақирди, деб ёзади “ТAСС”.
Украина раҳбарининг сўзларига кўра, Украинадаги махсус операция муносабати билан “[Россияни] овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, делегациялар юбориш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, агар у БМТ Хавфсизлик аъзоси бўлса, вето ҳуқуқидан маҳрум қилиш керак". Зеленский “Россияни жазолаш тинчлик формуласининг бир қисми бўлиши кераклигини” таъкидлади, унда у халқаро ташкилотларда яккаланиб қолишдан ташқари, санкциялар, савдони блокировка қилиш ва зарарни қоплашни ҳам ўз ичига олади.
Бундан ташқари, Украина президенти Россия билан музокаралар олиб бориш имкониятини истисно қилди. “Улар музокаралар ҳақида гапиришади, ўзлари ҳарбий сафарбарлик олиб бориш билан бирга, музокаралар ҳақида гапиришади ва ўзлари сохта референдумларни эълон қилишади. Мен Украина томонидан тақдим этилган тинчлик формуласидан бошқа асосда ечим топилишини истисно қиламан”, деди у.
Зеленский, шунингдек, Украина ҳали ҳам “мудофаа ёрдами, ҳарбий техника ва ўқ-дорилар”, шунингдек, молиявий ёрдамга муҳтожлигини эслатди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
Боку Россия билан муносабатлардаги зиддият туфайли МДҲ иқтисодий кенгашида иштирок этишдан бош тортди. Бу қарор икки давлат ўртасидаги кескинлашув фонида қабул қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.