Зеленский Радани исёнда айблади

Зеленский Радани исёнда айблади

Украина Президенти Владимир Зеленский "1+1" телеканалига берган интервьюсида Рададаги кўпчиликни исён кўтаришда ва ишёқмасликда айблади. Украина раҳбарининг сўзларига кўра, икки ҳафта ичида  парламентга ўнта қонун лойиҳаси киритилган, аммо улардан ҳеч бири қабул қилинмаган.

"Парламент ҳақида нима дейишимиз мумкин?", деган саволга жавобан Зеленский Рада ноқонуний бойлик учун расмийларни жазолаш тўғрисидаги қонунни кўриб чиқмаганини таъкидлади.

Аввалроқ эса Рада Зеленскийнинг сайлов тизимидаги ўзгаришлар ва давлат бошлиғининг импичментига оид қонун лойиҳаларини кўриб чиқишдан бош тортганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!