Зеленский қиш мавсуми учун 300 та Patriot ракетасини сўради

Зеленский қиш мавсуми учун 300 та Patriot ракетасини сўради

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 300 та Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа ракетасини сўраганини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Украина қиш даврида етарли даражада ҳимоя воситаларига эга бўлса, Россия учун урушни яна давом эттиришга ундайдиган омиллар сезиларли даражада камаяди.

«Агар қиш даври учун етарли ҳимояга эга бўлсак, Россияда урушни шу вақтгача чўзиш учун анча кам сабаб қолади», — деб ёзди Зеленский ўзининг Telegram саҳифасида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайд