Зеленский Порошенкони телеканаллар бўйлаб юрмасдан иш билан шуғулланишга чақирди

Зеленский Порошенкони телеканаллар бўйлаб юрмасдан иш билан шуғулланишга чақирди

Украинадаги президент сайловларининг 1-босқичи ғолиби Владимир Зеленский Украина президенти Пётр Порошенкони телеканаллар бўйлаб юрмасдан, реал ишлар билан шуғулланишга чақирди.

Зеленский Telegram да Порошенкодан мен эшитдим деган сўзларни эшитишни эмас, балки амалий ишларни кутиб қолишини ёзган. У жамоат фаоли Катерина Гандзюкнинг қотиллари ҳамон озодликда эканига амалдаги президентнинг эътиборини қаратган.

Зеленскийнинг фикрича, журналистлар мудофаа секторида коррупцияда фош қилинган Украинанинг миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши собиқ бош котиб ўринбосари Олег Гладковский-Свинарчук ва унинг ўғли Игорни панжара ортига жўнатиш лозим.

Бундан ташқари, Зеленский Порошенкога панжара ортида ўтирган украиналик денгизчилар ҳақида эслатиб қўйган.

Зеленский, шунингдек, президентни унинг вазифаларига кирувчи ишлар билан шуғулланишга чақирган. Унинг айтишича, шоумен президентга айланиши мумкин, бироқ президентнинг шоуменга айланиши ранжитмасдан қўймайди.

Ўтган ҳафта Порошенко 1+1 телеканали жонли эфирида Зеленскийга қўнғироқ қилиб, унга 40 дақиқа ичида дебатларга келишни таклиф қилган. Шоумен унга рад жавобини берган ва шундан кейин номзодлар баҳслашиб кетишган.

3 кун ўтгач, яъни 14 апрелда Порошенко дебатлар учун Олимпийский стадионига келган, бироқ бу сафар ҳам Зеленский келишни лозим деб топмаган.

Президент сайловларининг 2-босқичи 21 апрелга белгиланган. Ижтимоий сўровномалар маълумотларига кўра, Зеленский ушбу босқичда 61 фоиз овоз, Порошенко 24 фоиз овоз тўплайди.

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!