Зеленский: «Мақсадимиз Россияни бензинсиз қолдириш эмас, Украинани Россиясиз қолдириш»

Зеленский: «Мақсадимиз Россияни бензинсиз қолдириш эмас, Украинани Россиясиз қолдириш»

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг мудофаа салоҳияти ва ҳарбий ишлаб чиқариш имкониятлари ҳақида кескин баёнот билан чиқиш қилди.

Унинг айтишича, Украина илк бор Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими учун ракеталарни ўз ҳудудида ишлаб чиқариш босқичига яқинлашган.

Зеленскийнинг таъкидлашича, ҳозирда Украина йилига 10 миллионта дрон ишлаб чиқармоқда. Халқаро ҳамкорлар билан биргаликда эса бу кўрсаткични 20 миллионтага етказиш режалаштирилган.

Шунингдек, Украина президенти Россия ҳудудида украин зарбалари етиб бормайдиган нуқталар деярли қолмаганини таъкидлади.

«Кимдир замонавий технологиялар ёрдамида Россияни Ўрта асрларга қайтаряпмиз, дейди. Кимдир эса Москвани йиғлатаётган ёқилғи танқислигидан мамнун. Аммо бизнинг мақсадимиз Россияни бензинсиз қолдириш эмас, Украинани Россиясиз қолдиришдир. Биз учун баландпарвоз гаплар эмас, аниқ натижа муҳим», — деди Зеленский.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар