Зеленский июнь ойида 1100 доллар атрофида маош олди

Зеленский июнь ойида 1100 доллар атрофида маош олди

Украина президенти Владимир Зеленский ўзидан аввалги президент Пётр Порошенко каби маош олмоқда.

Жумладан, Зеленский июнда президент лавозимида 28 минг гривна (расмий курс бўйича 1100 доллар атрофида) миқдорида маош олган ва ундан 5460 гривна солиқ тўлаган.

“Украина президентига иш ҳақининг бошқа ташкил этувчилари (устамалар, мукофот пуллари ва бошқалар) ўрнатилмаган”, деб айтилади “Громадське” нашри хабарида.

Июнь ўртасида Зеленскийнинг президент лавозимига киришгандан кейин олган илк маоши 12,7 минг гривнани ташкил қилгани, ундан 2,4 минг гривна ушлаб қолингани маълум қилинган.

Маълумотларга кўра, Порошенко 2018 йил президент лавозимида 270,5 минг гривна ишлаб топган. Бу қиймат тўлиқлигича хайрия жамғармасига ўтказиб берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!