Зеленский: Европа Иттифоқи Украина аризасини кўриб чиқаётган ҳафтада Россия душманлик фаоллигини оширади

Зеленский: Европа Иттифоқи Украина аризасини кўриб чиқаётган ҳафтада Россия душманлик фаоллигини оширади

Президент Владимир Зеленский ўз нутқида Европа Иттифоқи етакчилари Украинанинг Евроиттифоққа номзод мақомига эга бўлиш таклифини кўриб чиқаётган бир пайтда Россия армияси келаси ҳафта ҳужумларини кучайтириши мумкинлигини айтди.

Зеленский бу ҳафтани "тарихий, 1991 йилдан бери барча даврларнинг энг муҳимларидан бири" деб атади. "Шубҳасиз, Россиядан душманлик фаоллигини оширишни кутиш керак. Қасддан, индикатив. Бу ҳафта. Ва нафақат Украинага, балки Европанинг бошқа давлатларига ҳам қарши. Биз тайёрланяпмиз ва тайёрмиз. Ҳамкорларимизни огоҳлантирмоқдамиз", — дейди президент.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, “Россия кучлари Запороже йўналишида, Харков вилоятида қўшин тўпламоқда, улар яна ёнилғи инфратузилмаларни ўққа тутиб, ёқилғи билан боғлиқ вазиятни ёмонлаштирмоқчи".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    ?
    Ғарб ҳеч қачон Украинани қабул қиомайли буни ўзинг ҳам яхши биласан нима қиласан алдаб ўзи кимни алдамоқчисан?