Зеленский Буюк Британияда!

Зеленский Буюк Британияда!

Риши Сунак Тwitter'да “Буюк Британияга хуш келибсиз” дея пост ёзиб, Зеленский билан бирга тушган суратини эълон қилди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.

Хабарда айтилишича, Владимир Зеленский чоршанба куни Британия парламентида нутқ сўзлаши ва қирол Чарлз III билан учрашиши кутилмоқда.

Аввалроқ Sky News нашри Буюк Британия Бош вазир девонига таяниб Украина президенти Владимир Зеленский Риши Сунак ва украиналик ҳарбийлар билан учрашиш учун бугун Буюк Британияга келиши ҳақида хабар берди.

Нашрга кўра, ташриф чоғида Зеленский Британияда ҳарбий машғулот ўтказаётган Украина ҳарбийларини бориб кўради.

Шунингдек, Украина президенти бош вазир Риши Сунак билан ҳарбий учувчиларни тайёрлаш бўйича янги дастур масаласини ҳам муҳокама қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!