Зеленский: "Биз Германияга суянамиз"

Зеленский: "Биз Германияга суянамиз"

Германия канцлери Олаф Шольц ва Украина Президенти Владимир Зеленский бугун, 17 май куни телефон орқали Украинадаги ҳарбий ва гуманитар вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда DW хабар берди.

“Улар суҳбатда Украина ва Россия можаросига музокаралар йўли билан дипломатик ечим топиш учун Россия томонидан ҳарбий ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши ва Россия қўшинларининг Украинадан олиб чиқилиши керак деган хулосага келишди”, дейди Германия Ҳукумати матбуот котиби Штеффен Хебештрайт.

Матбуот котибининг қўшимча қилишича, суҳбат давомида улар Украинани қўллаб-қувватлаш имкониятлари ҳақида фикр алмашган ва яқин алоқада бўлишга келишиб олган.

Ўз навбатида, Зеленский Шольц билан музокараларни “самарали” деб атаган.

“Биз фронтдаги вазият, Россия Федерациясига босимнинг давом этиши, санкцияларни кучайтириш, тинчликка эришиш истиқболларини муҳокама қилдик. Биз Германиянинг қўллаб-қувватлашини, жумладан, мудофаа кўмагини қадрлаймиз. Украинанинг Европа Иттифоқига тўлақонли аъзо бўлиш йўлида Германиянинг кейинги ёрдамига умид қиламиз”, деб пост қолдирган Украина Президенти ўзининг "Twitter"даги расмий саҳифасида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!