Зеленский билан гаплашгандан фойда йўқ. Ҳаммасини АҚШ ҳал қилмоқда — депутат

Зеленский билан гаплашгандан фойда йўқ. Ҳаммасини АҚШ ҳал қилмоқда — депутат

Россия Федерацияси Давлат думаси депутати Михаил Шереметнинг айтишича, Украина президенти Владимир Зеленскийга Қрим ярим оролининг Россия мақоми ва Донбасс республикалари мустақиллигини тан олишига фақат қўрқоқлик ва AҚШга қарамлик тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳақда РИA Новости хабар бермоқда.

“Зеленский билан гаплашадиган ҳеч нарса йўқ. Унинг Украинадаги қон тўкилишини тўхтатадиган олдинга силжиш ва ўзаро қадамлар йўқ. Зеленский мустақил қарорлар қабул қилмайди. Қарор қабул қилиш маркази Вашингтонда жойлашган”, - деди Шеремет.

7 март куни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украина ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикаларининг мустақиллигини ва Қримнинг Россияга тегишлилигини тан олиши, шунингдек, “ҳар қандай блок”га қўшилиш даъволаридан воз кечиши кераклигини айтди.

Украина Олий Радасининг собиқ депутати Олексий Журавконинг фикрича, Москва Киевдан Қримнинг Россия мақоми тан олинишини талаб қилишга ҳақли.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!