Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга микрокредитлар ажратилади

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга микрокредитлар ажратилади

🔰 Қарорга кўра, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга куйидаги шартларда микрокредитлар ажратилади:

👉 300 миллион сўмгача бўлган миқдорда 3 йил муддатга, 6 ойгача имтиёзли давр билан;
👉 Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминот турлари асосида.

☑️ Қарор билан 2021–2023 йилларда заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, ёш мутахассисларни тайёрлаш ва яратиладиган янги иш ўринларининг мақсадли параметрлари тасдиқланди. 

💼 Шунга кўра, белгиланган йилларда соҳада жами 29 минг 500 та янги иш ўринлари яратилиши назарда тутилган.  

🗓 2023 йил 1 январгача заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро кўргазмаларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизи Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!