Зарафшон шаҳри майдони икки баробар кенгаяди

Зарафшон шаҳри майдони икки баробар кенгаяди

Сенатнинг 19-ялпи мажлисида Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри ва Томди тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, мазкур ташаббус Зарафшон шаҳрининг истиқболли ривожланиши, ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, инвестицияларни жалб этиш, аҳоли учун муносиб яшаш шароитларини яратиш ҳамда янги иш ўринларини ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қарор билан Томди тумани ҳудудидан 2 459 гектар ер майдонини Зарафшон шаҳри таркибига ўтказиш назарда тутилмоқда.

Янги ҳудудларни ўзлаштириш натижасида 250 дан ортиқ саноат ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш, 90 та ижтимоий соҳа объекти, шунингдек, 500 дан ортиқ савдо-маиший ва хизмат кўрсатиш нуқталарини ташкил этиш режалаштирилган.

Зарафшон шаҳрида саноат ва ишлаб чиқариш қувватларининг кенгайиши, аҳоли сони ва иқтисодий фаолликнинг ортиб бориши натижасида уй-жой, ижтимоий соҳа ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасига бўлган эҳтиёж ҳам ошиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан, шаҳар чегараларини кенгайтириш унинг келгусидаги ривожланиши учун зарур ҳудудий имкониятларни Ñ