Запорожье вилояти расмийлари Киевни геноцидга уринишда айблади

Запорожье вилояти расмийлари Киевни геноцидга уринишда айблади

Украина томони аллақачон Запорожье вилоятини газ таъминотидан маҳрум қилган, энди эса Запорожье атом электр станцияси ва сув таъминоти объектларига зарба бермоқда.

Киев режими Запорожье вилоятида геноцид уюштиришга уринмоқда. Бу ҳақда вилоят маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Роговмаълум қилди.

“Киев режими маҳаллий аҳоли ўз келажагини фақат Россияда кўришини англаб, янги тактикага ўтди - вилоятнинг фуқаролик инфратузилмасини мақсадли йўқ қилиш. Биз буни геноцидга уриниш сифатида қабул қиламиз”, - деди Рогов РИА Новости агентлигига.

Унинг сўзларига кўра, Украина томони аллақачон Запорожье вилоятини газ таъминотидан маҳрум қилган, энди эса Запорожье атом электр станцияси ва сув таъминоти объектларига зарба бермоқда.

“Булар террористик уруш усуллари. Бу, айниқса, тинч аҳолига зарба. Газ, сув ва электр йўқлиги армия учун муаммо эмас. Армия далада туради ва замонавий технологиялар эвазига ҳамма нарса билан таъминланади”, деди Рогов.

Махсус операция давомида Россия ҳарбийлари Херсон вилояти ва Запорожье вилоятининг Азов қисмини назорат остига олди. Уларнинг иккисида ҳам ҳарбий-фуқаролик маъмуриятлари ташкил этилди, Россия телеканаллари ва радиостанцияларини эфирга узатиш бошланди, Қрим билан савдо алоқалари тикланмоқда. Вилоятлар Россия таркибига кириш режаларини эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!