Зангиотадаги жиноят давлатга 1 миллиардга яқин зарар етказди

Зангиотадаги жиноят давлатга 1 миллиардга яқин зарар етказди

Мажбурий ижро бюроси Зангиота туман бўлими ходимлари ва “Сувоқова” ДУК Зангиота филиали билан ҳамкорликда, туман ҳудудида ичимлик суви тармоғига уланиш ва фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш юзасидан текширув ишлари ўтказилган. 
Натижада, таъминотчи корхонага тегишли подстанцияда фаолият олиб борувчи шахслар ичимлик суви тармоғига ноқонуний уланиб, подстанцияга ҳисоблагичсиз ичимлик суви крани ўрнатиб, фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.
  Аниқланишича, подстанция ичимлик суви тармоғига ноқонуний улангани ҳолати юзасидан Тошкент вилоят “Сувоқова” ДУК марказий абонент хизмати томонидан қилинган ҳисоб-китобларга кўра, ДУК ка жами 968.649.920 сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан МИБ Зангиота туман бўлими томонидан “Зангиота туман электр тармоқлари корхонаси” ишчи-хизматчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 185-2-моддаси  4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки  тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!