Закотнинг ҳам қазоси бўладими?

Закотнинг ҳам қазоси бўладими?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво бўлими мудири Ғуломиддин Холбоев закотнинг ҳам қазоси бор-йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Унинг таъкидлашича, закотнинг ҳам қазоси бўлади. Бунда берилмаган йилларни тахминан ҳисоблаб кўриб, қирқдан бирини закот қилиб чиқарилади.

«Закотни қандай шаклда бериш камбағалга фойдалироқ бўладиган бўлса, шу шаклда берган афзал. Пандемия даврида закот пулига озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиб, бир неча муҳтож кишига бўлиб берса бўлади, валлоҳи аълам», — деган Ғуломиддин Холбоев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати 2021 йилги закот ҳисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини эълон қилганди. Фатво ҳайъати 1 грамм тилланинг бугунги кундаги ўртача нархи 320 минг сўм эканини эътиборга олиб, 2021 йил учун закот ҳисобини (85 грамм тилладан) 27 миллион 200 минг сўм деб белгилади. Мазкур қийматнинг қирқдан бири (1/40), яъни закот учун чиқариладиган қисми 680 минг сўмга тенг бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!