"Ювентус"нинг 17 ёшли футболчиси вафот этди

"Ювентус"нинг 17 ёшли футболчиси вафот этди

"Ювентус"нинг ёш футболчиси Брайан Додьен 17 ёшида вафот этди. 2015 йилда спортчига саратон касаллиги ташхиси қўйилган, футболчи касаллик билан тўрт йил курашган.

Турин клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Погба Додьеннинг қариндошларини қўллаб-қувватлашини айтган.

"Жуда ёмон хабар, - деб ёзди француз твиттердаги саҳифасида Брайан билан тушган расмини жойлаштирган ҳолда. - Сиз билан ҳамдардман. Мен Брайанни ҳеч қачон унутмайман. Брайан, биз сени соғинамиз".

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда "Ювентус"да ўйнаган Погба Додьенга ўз голини бағишлаганди. Бундан ташқари, у "Брайан, биз сен биланмиз" деб ёзилган футболкада майдонга тушганди. Ўша йили футболчи касалликни енгиб, футболга қайтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!