Юртимизнинг айрим жойларида кучли шамол кузатилиши мумкин

Юртимизнинг айрим жойларида кучли шамол кузатилиши мумкин

Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 31 январь ва 1-2 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ўрта ер денгизи ҳудудларидан нам ва нисбатан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

31 январь ва 1-2 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

1-2 февралда Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
31-январ ва 1-2 февралда республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида бўлади, шунингдек,

Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида 1-2 феврал кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши кутилмоқда.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кучли бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!