Юртимизда соғайганлар сони 3000 нафардан ошди. Улар орасида ҳомиладор аёллар ҳам бор

Юртимизда соғайганлар сони 3000 нафардан ошди. Улар орасида ҳомиладор аёллар ҳам бор

Бугун пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасидан 29 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 9 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасидан 5 нафар, жами 43 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
❗️Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан соғайганларнинг 6 нафари Наманган вилоятидан, 5 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Самарқанд вилоятидан, Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидан 4 нафардан, Фарғона, Андижон ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан. Беморларнинг 25 нафари эркак, 4 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 4 ёшда.
❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 4 нафари Хоразм вилоятидан, 3 нафари Самарқанд вилоятидан, Қорақалпоғистон Рспубликаси ва Қашқадарё вилоятларидан 1 нафардан. Беморларнинг 4 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 50 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 13 ёшда.
❗️3-сонли туғруқ мажмуасида тузалганларнинг 4 нафари Самарқанд вилоятидан бўлиб, она ва бола (ҳомиладор она 25 ёшда ва боласи 4 ёшда) ҳамда  2 нафар ҳомиладор аёл. Қолган 1 нафари (27 ёшли аёл) эса Хоразм вилоятидан.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 1127 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 1170 нафарга етди.
‼️Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 3004 нафарга етди. 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги  
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими. 
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!