Юртимизда ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълумоти

A A A
Юртимизда ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб ёз ойларининг ўртаси учун ўртача ҳаво ҳарорати кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳаво ҳарорати кечалари 18-23 даража, кундуз кунлари 32-37 даража, жанубда 40-42 даражагачани ташкил этади.

Республика ҳудудининг катта қисмида, асосан, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат айрим кунларда Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, шунингдек, 13 июлда Фарғона водийси вилоятларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

13-15 июлда Республиканинг айрим ҳудудларида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача маҳаллий кучайиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!