Юртимизда доллар тушди, рубль қимматлашди

Юртимизда доллар тушди, рубль қимматлашди

Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан душанба, 3 октябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Хорижий валюталарнинг 3 октябрь куни амалда бўладиган қиймати - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2022

Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,07 сўмга пасайиб, 11 004,94 сўмни ташкил қилди.

Евро эса сўмга нисбатан мустаҳкамланди. Хусусан, 1 евро 108,96 сўмга ошиб, 10 783,74 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли ҳам 1,18 сўмга қимматлашиб, 192,98 сўмни ташкил этди.

Маълумот учун, бугун Москва валюта биржасида евро курси 2014 йилнинг октябридан буён биринчи марта 52 рублдан пастга тушди, доллар курси 56 рублга тенг бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!