Юртимизда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди

Юртимизда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди

Ўзгидромет хабар беришича дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди.

Кейинги 3 кун ичида республика бўйича апрель ойи ўртаси учун меъёрий қийматларга яқин бўлган ҳаво ҳарорати билан илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. 

Маълум қилишича, Республика ҳудудининг катта қисмида бу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат якшанба куни Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, душанба куни эса республика шимолида баъзи жойларда ёмғир ёғиши момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати 16-19 апрелда кечалари 9-14° илиқ, кундуз кунлари 22-27° илиқ атрофида бўлади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!