Юртимизда аёл раҳбарлар бошқарувидаги корхоналар 2,3 трлн. сўм соф фойда олган

 Юртимизда аёл раҳбарлар бошқарувидаги корхоналар 2,3 трлн. сўм соф фойда олган



🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида аёл раҳбарлар бошқарувидаги 16 359 та кичик корхона ва микрофирмалар 2021 йилда 2,3 трлн. сўм соф фойда олган.

✅ Худди шу даврда эркаклар бошқарувидаги 121 746 та кичик корхона ва микрофирмалар 2021 йилда 27,9 трлн. сўм соф фойда олган.

✅ Ўрта ҳисобда битта тадбиркорлик субъектига тўғри келадиган соф фойда миқдори тадбиркор эркак раҳбарлигидаги кичик тадбиркорлик субъектларида 229,7 млн. сўмни ташкил этган бўлса, тадбиркор аёл раҳбарлигидаги корхоналарда бу кўрчаткич ўртача 141,4 млн. сўмни ташкил этди.

✔️ 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида тадбиркор аёл раҳбарларнинг иқтисодий соҳалар бўйича фаолияти:

🔸 савдо соҳасида – 14 147 та
🔸 хизматлар соҳасида – 10 057 та
🔸 саноатда – 5 543 та


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!