Юртимиз бўйлаб яна 147 кишида коронавирус аниқланди

Юртимиз бўйлаб яна 147 кишида коронавирус аниқланди

2020 йил 16 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 162 (+147) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 100 нафари Тошкент вилоятида, 47 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 80 ёшли А.К. (аёл) ҳамда Яшнобод туманида яшаган 62 ёшли М.Г. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун Тошкент шаҳрида 283 нафар, Тошкент вилоятида 62 нафар, Наманган вилоятида 18 нафар, Бухоро вилоятида 16 нафар, Андижон вилоятида 11 нафар, Самарқанд вилоятида 9 нафар, Сирдарё вилоятида 7 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди. 

❗️Шундай қилиб, юртимизда 45 474 (+416) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 279 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!