Юртимиз бўйлаб яна 102 кишида коронавирус аниқланди

Юртимиз бўйлаб яна 102 кишида коронавирус аниқланди

🔺2020 йил 29 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 354 (+102) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Тошкент вилоятида, 18 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди.

📊 Эътиборли жиҳати, бугун:
📌Тошкент шаҳрида 332 нафар, 
📌Тошкент вилоятида 106 нафар, 
📌Наманган вилоятида 27 нафар, 
📌Андижон вилоятида 12 нафар, 
📌Самарқанд вилоятида 10 нафар, 
📌Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар, 
📌Қашқадарё вилоятида 7 нафар, 
📌Фарғона вилоятида 1 нафар бемор тузалди. 

🟢 Шундай қилиб, юртимизда 52 970 (+504) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 918 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!