Юриб кетаётган машинасининг устига ўтириб олган "шоввоз" ёдингиздами? У жазоланди

Юриб кетаётган машинасининг устига ўтириб олган "шоввоз" ёдингиздами? У жазоланди

Машинадан белигача ташқарига чиқиб, уни бошқарган ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилишича, видеода акс эттирилган кўнгилхушлик қилган ҳайдовчи 22 ёшли Муҳаммадхўжа Ю. эканлиги аниқланди. У 12-дан 13-мартга ўтар тун, тахминан соат 2.50 да Шаҳрисабз кўчасида KIA Optima русумли атвомобилда ҳаракатланган.

Мазкур шахс Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128.5-моддаси ( Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши ) бўйича маъмурий жавобгарликка тортилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда катта тезлик кетаётган машина рулини бошқарувчисиз қолдириб, машина томига ўтириб олган эпчил ҳайдовчи тасвирланган видео кенг тарқалган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!