Юракни 10 йилга ёшартирувчи ген аниқланди

Юракни 10 йилга ёшартирувчи ген аниқланди

Бристоль университети (Буюк Британия) олимлари италиялик ҳамкасблари билан биргаликда “қаришга қарши” генни аниқлашди.

Маълумки, 100 йил ва ундан кўпроқ яшаган одамлар юрак-қон томир касалликларига бошқаларга қараганда камроқ мойил бўлади. Олимлар узоқ умр кўриш нафақат тўғри турмуш тарзи, балки ирсий мойиллик билан ҳам боғлиқ деган хулосага келишди.

Илмий иш муаллифлари юракни соғлом ҳолатда сақлашга ёрдам берувчи LAV-BPIFB4 генини аниқлашди. Кекса сичқонлар эмланганида, уларнинг юраклари худди ўрта ёшли кемирувчиларники каби ишлай бошлади. Олимларнинг таъкидлашича, одамларда бу ген юракни 10 йилга ёшартириши мумкин.

Тадқиқот уч йил давом этди. Шунингдек, инсон ҳужайралари устида ҳам тадқиқотлар ўтказилди. Кекса юрак касалликларидан олинган юрак ҳужайралари намуналари ген таъсир қилганини ва ҳақиқий ёшартириш жараёни бошланини кўрсатди. Перицитлар (янги қон томирларининг ўсишига ёрдам берувчи ҳужайралар) қариш туфайли йўқолган функцияларини яна бажара бошлади.

Ҳозирда олимлар оқсилнинг одамларга таъсирини текшириш учун клиник синовларга тайёргарлик кўрмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!