Юрак нимани ёмон кўради?

Юрак нимани ёмон кўради?

АСАБИЙЛАШИШ. Барча муаммоларни юракка яқин оласиз, ҳиссиётларингизни жиловлашингиз қийинми? Иш деганда дам олишни унутасизми? Албатта, кўнгилчанлик яхши фазилат. Аммо бу фазилатингиз ўзингизга панд бериб, юрагингизни хафа қилиб қўймасин.

СЕМИЗЛИК. Ортиқча вазнни нима қиласиз? Имкон борича вазнингизни назорат қилинг. Семизлик, ортиқча вазндан юрак азоб чекади. Шунинг учун ҳам семиз кишиларда инфаркт бошқаларга қараганда 4 баробар кўпроқ учраши қайд этилган.

ТАМАКИ ЧЕКИШ. Сигаретани ҳузур қилиб тортаётган маҳал организмда жиддий ўзгаришлар рўй беради: қон томирларингиз торайиб, юрак уриши 10 мартагача тезлашади, организм керакли С витаминидан жудо бўлади. Натижада қон томирлар бўшашиб, юрак ҳам муддатдан аввал «қарийди». Нафас йўлига тушган никотин тананинг кислородга бўлган эҳтиёжини янада оширади. Бу эса артерияларда тиқилма (тромб) ҳосил бўлишига олиб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!