Юқтириш осон! Коронавируснинг янги тури аниқланди

Юқтириш осон! Коронавируснинг янги тури аниқланди

Норвегияда SARS-CoV-2 коронавирусининг янги тури аниқланди. Бу ҳақда Тронхейм муниципалитетининг бош шифокори Туве Ресстад "Верденс Ганг" газетасига хабар берди.

16-18 октябрь кунлари Трондхайм шаҳрида саккиз нафар маҳаллий аҳолида вируснинг янги тури аниқланди. "Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу вируснинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги илгари Норвегияда кўрмаган янги вариантидир", деди Ресстад.

Унинг сўзларига кўра, вирус мутацияси қандай хусусиятларга эга эканлиги ҳали маълум эмас. Aммо, унинг сўзларига кўра, Трондхаймда коронавирусга чалиниш осонлашди: бунинг учун одамлар яқин алоқада бўлишлари шарт эмас.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, Норвегияда коронавирус пандемияси бошланганидан буён 16,5 мингга яқин коронавирус инфекцияси аниқланган. Мамлакатда 278 нафар бемор вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!