Йўқолиб қолган одам бошқалар билан ўзини қидиришга тушди -Туркия

Йўқолиб қолган одам бошқалар билан ўзини қидиришга тушди -Туркия

Туркияда йўқолиб қолган эркак ўзи бехабар ҳолда уни қидираётган гуруҳга қўшилиб олди, деб хабар беради маҳаллий матбуот.

Бейҳан Мутлу сешанба куни дўстлари билан майхўрлик қилганидан сўнг, Бурса вилоятидаги ўрмонда адашиб қолади.

Бейҳан уйга қайтавермас экан, унинг рафиқаси ва дўстлари қидирув гуруҳи тузишади.

Эллик яшар Мутлу жаноблари бу қидирув гуруҳини учратиб қолади ва ўзи ҳам уларнинг қаторига кириб олади. NTV хабарига кўра, қидирув гуруҳидагилар унинг номини айтиб, чақиришни бошлаганида у "Мен шу ердаман", деб жавоб қилади.

Кейинроқ уни қутқарувчилар бири чеккага олиб чиқиб, нима бўлгани ҳақида ҳисобот сўрайди.

"Мени қаттиқ жазоламанг, зобит! Отам билса мени ўлдиради", дейди Бейҳан қутқарувчиларга.

Шундан кейин полиция уни уйига олиб бориб қўяди.

Бейҳан Мутлуга жарима солиндими йўқми деган савол ҳамон очиқ қолмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!