“Йўқолиб қолган” буважон бувижон билан ушрашувга кетган экан!

“Йўқолиб қолган” буважон бувижон билан ушрашувга кетган экан!

Якутсклик буважон эски таниши билан учрашувга чиқди ва бундан хабари бўлмаган қизини хавотирга қўйди. Бу ҳақда “News.Ykt.Ru” хабар бермоқда.

Қиз полицияга бориб, отаси ташқарига чиқиб, ғойиб бўлганини хабар қилган. Камига буважон қўнғироқларга ҳам жавоб бермагани учун қиз унга бирор кор-хол юз берди деб ўйлаган.

Полиция маҳаллий аҳоли ўртасида қидирув ишларини бошлаган. Гувоҳларнинг маълум қилишича, «йўқолиб» қолишидан олдин буважон озиқ-овқат дўконига бориб, ширинликлар, мевалар ва шароб харид қилиб, эски “севгилисининг” уйига кетган.

Полиция уни топганида эса буважон қўл телефони уйда қолиб кетганлиги учун ҳеч кимни хабардор қилолмаганини маълум қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!