"Йўқ қил ёки қайтар": АҚШ Туркияни Россия С-400 ларидан "қутулишга" чақирмоқда

"Йўқ қил ёки қайтар": АҚШ Туркияни Россия С-400 ларидан "қутулишга" чақирмоқда

Туркия-Америка муносабатлари яхшиланиши учун Анқара Россиянинг С-400 зенит-ракета мажмуаларидан воз кечиши лозим, деб баёнот қилган АҚШ Давлат департаменти. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Давлат департаменти идораси "Туркияда танлов борлигига" ишора қилган.

Бундан ташқари, америкалик дипломатлар навбатдаги бор С-400 хариди туфайли Анқарага қарши санкциялар киритилиши мумкинлиги билан пўписа қилишган.

Таъкидлаш жоизки, АҚШ Давлат департаменти ушбу баёнотни Туркия ва АҚШ ўртасида Россия зенит-ракета мажмуаларини харид қилиш масаласи юзасидан ўтказиладиган музокаралари олдидан эълон қилган.

Сал олдин С-400 билан боғлиқ ҳолатни президентлар Дональд Трамп ва Тойип Эрдоғанлар муҳокама қилишган эди. Туркия етакчиси Анқара Россия қуролидан воз кечишни режалаштирмаётганини маълум қилган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!