Йўқ чипта учун тўланган 10 миллион сўм

Йўқ чипта учун тўланган 10 миллион сўм

Тошкент вилояти Зангиота тумани “Нарман” МФЙда яшовчи С.Қурбонов жорий йилнинг 18 апрель куни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига ишонч телефони орқали мурожаат қилган.

Айтишича, у Самарқанд шаҳри Амир Темур кўчасида жойлашган “АTLАS АVIА TOUR” МЧЖга тегишли авиакассадан 10 миллион сўмга Навоий-Хабаровск йўналиши бўйича авиачипта харид қилган. Кейинчалик ушбу рейс бекор қилинган бўлса-да, истеъмолчига чипта пулини қайтариб берилмаган.

Истеъмолчи С. Қурбоновнинг мурожаати Самарқанд шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ваколат доирасида ўрганилиб, чипта учун тўлаган 10 миллион сўм пули тезкорлик билан ундириб берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!