Юнусободни Себзор билан боғловчи кўприк 6 декабргача ёпилди

Юнусободни Себзор билан боғловчи кўприк 6 декабргача ёпилди

Пойтахтнинг Юнусобод тумани ва Себзор даҳасини боғловчи кўприк таъмирлаш ишлари сабаб 6 декабрга қадар ёпилди, деб хабар беради  Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.

«Юнусобод тумани ва Себзор даҳасини боғловчи Кичик ҳалқа автомобиль йўли ва Уста Ширин кўчасидаги ерусти ўтказиш йўли (кўприк)да таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, тахминан 6 декабрь кунига қадар транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади», — дейилади хабарда.

Пойтахт ҳокимлиги тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!