Юнусободдаги йирик ёнғин ҳақида қўшимча маълумот берилди

Юнусободдаги йирик ёнғин ҳақида қўшимча маълумот берилди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида шу йил 14 ноябрь куни Боғишамол кўчасида жойлашган “Стройтеплоизоляция бизнес” ХКга қарашли синтефон ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин соат 10:34да ўраб олиниб, соат 12:44 да ўчирилди. Ёнғин натижасида цехнинг 2 800 кв.м. майдонидаги бинонинг том, шифт, ички қисми, тахта панжарали ва ишлаб чиқариш жиҳозлари ёниб зарар кўрган.

Ёнғин ўчириш вақтида корхона иш бошқарувчиси М.К. куйиш жароҳатлари билан шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ ходими кичик сержант Ш.У. шу цех томида бўлган вақтида том кўчиб тушиши натижасида йиқилиб жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш юзасидан суриштирувни Тошкент шаҳар ИИББ олиб бормоқда.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!