Юнусободдаги уйнинг томи ёнди (фото)

Юнусободдаги уйнинг томи ёнди (фото)

19 июль куни соат 13:28 да Юнусобод тумани, Ифтихор 7-тор кўчаси, 5-уйнинг том қисми 90 квадрат метр майдонда ёниб зарарланган.

Ёнғиндан уйнинг 50 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин ўчириш бўлинмалари чақирилган манзилга соат 13:31да етиб борган ва кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 13:38да қуршаб олиниб, соат 13:47да бартараф этилган.

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин электр симларининг қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда.

Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!