Юнусободдаги фожиада ҳалок бўлган боланинг укаси Мирзиёевга мурожаат қилди (ВИДЕО)

Юнусободдаги фожиада ҳалок бўлган боланинг укаси Мирзиёевга мурожаат қилди (ВИДЕО)

Юнусобод тумани Юнусота кўчасида 24 август куни, тахминан, соат 01:10 да Cobalt автомобили ҳайдовчиси пиёдаларнинг тартибга солинмаган ўтиш жойидан онаси билан ўтаётган ёш болани уриб юборган. ЙТҲ оқибатида 2,5 ёшли бола тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Болакай 24 август кечаси касалхонада вафот этган. Автоҳалокатда ҳалок бўлган Тимур Чеховскийнинг укаси Ўзбекистон Президентидан фожиа содир бўлган жойга светофор ўрнатилишини сўради. Бу ҳақда «Gazeta.uz»га таяниб, "Дарё" хабар берди.

«Бизда бахтсиз ҳодисалар кўп, одамларни (автомобилда) уриб кетишади ... Бизда кўплаб коллежлар, болалар боғчалари, мактаблар бор.

Мен сиздан светофор ўрнатиб беришингизни илтимос қиламан. Кексалар ва болаларнинг ҳаётини сақлаб қолинг», – дейди вафот этган боланинг укаси Амирхон Чеховский Президентга қилган мурожаатида.

У ота-онаси пиёдалар ўтиш жойини янгилаб, йўл белгиларини ўрнатганини айтди.

ЙТҲдан сўнг Амирхон ва Темурнинг отаси Евгений Чеховский воқеа содир бўлган жойда пиёдалар ўтиш жойи белгисини ўрнатишга қарор қилган ва «Ўзавтойўлбелги» корхонаси вакили ёрдамида йўл белгиларини янгилаган.

Евгений Чеховский «Gazeta.uz»га берган интервьюсида воқеа жойига светофор қўймоқчи эканлигини таъкидлаган. Бунинг учун сентябрь ойида у яқин атрофдаги уйларнинг аҳолисидан имзо йиғишни бошлаган. Унинг фикрига кўра, ўтиш жойида светофорнинг мавжудлиги аварияларнинг олдини олиши мумкин.

«Агар биз буни ўз зиммамизга олмаганимизда, буни ҳеч ким қилмаган бўлар эди. На маҳалла, на туман милицияси ходими, на шаҳар ЙҲХБ – ҳеч ким биздан қандай ёрдам кераклигини сўрамади. Ҳеч ким келиб, белгини янгилашни хоҳламади. Реакция ноль... Аммо энди биз бу ерда тугмали светофор қўйиш тўғрисида Тошкентдаги ЙҲХБга хат ёзмоқдамиз. Одамлар йўлни хавфсиз кесиб ўтишлари учун», – дейди Евгений Чеховский.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!