Юнусободда йўловчи автобуси "Нексия-3" тўқнашди

Юнусободда йўловчи автобуси "Нексия-3" тўқнашди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 21 апрель куни соат 14:00ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида ҳайдовчи З.С. бошқарувидаги, 82-йўналишда ҳаракатланувчи, йўловчи ташувчи "Mercedes-Benz" русумли автобус ва ҳайдовчи М.Х. бошқарувида бўлган "Нексия-3" русумли автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автобус ҳайдовчиси ва йўловчиси ўртасида ўзаро низоли вазият сабаб биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиши юзасидан шифохонага мурожаат қилинган.  

Мазкур ЙТҲ юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!