Юнусободда тўй маросимини ўтказган отахонга нисбатан қандай чора кўрилди? 

Юнусободда тўй маросимини ўтказган отахонга нисбатан қандай чора кўрилди? 

Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилмоқда.  

❓Кеча Юнусобод туманида тўй маросимини ўтказаётган отахон ҳақида ахборотда кўрдик. Уларга нисбатан қандай чора кўрилди? 

Зарур ҳолатларда “ими-жимида” кичик йиғинларни ўтказиб юборсак бўладими, бунда қариндошлардан ташқари хеч кимни таклиф этмаймиз. Шунга жавоб беринг?

❗️Ҳақиқатан, 28 март куни Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида яшовчи 1965 й.т. фуқаро қизини узатиш мақсадида “куёв навкар” маросимини ўтказган. Тадбирга ўзининг қариндошларини, куёв ва унинг дўстларини таклиф этган. 

Ваҳоланки, бир кун олдин бу фуқаро профилактика инспектори ва маҳалла раиси томонидан бундай тадбир ўтказиш карантин қоидаларини қўпол равишда бузиш эканлиги билан, расмий равишда тилхат олиб огоҳлантирилган.

Ҳозирда, ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257 прим 1-моддаси, яъни эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш билан жиноят иши қўзғатилган.

Савол юборган фуқарога эслатиб ўтамиз “ими-жимида” тўй маросимини ёки бошқа йиғинларни ўтказиш тақиқланган. Агар ички ишлар органлари тўй ёки бошқа маросимларни ўтказаётганингизни аниқласа, Сиз жиноий жавобгарликка тортиласиз. 

Албатта, дафн маросимлари бундан мустасно.
Фуқароларимиздан карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!