Юнусободда “Lacetti” пиёдани уриб юборди

Юнусободда “Lacetti” пиёдани уриб юборди

2022 йилнинг 04 август куни соат тахминан 00:30 ларда Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчасида, ҳайдовчи 1997 йилда туғилган О.М. “Lacetti” русумли, давлат рақам белгиси 01 Y 777 RA бўлган автомашинада ҳаракатланиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Натижада пиёда - 1992 йилда туғилган Д.Ф. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.


Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!