Юнусободда фалокат: қурбон бор

Юнусободда фалокат: қурбон бор

Тошкент шаҳар ИИББ Юнусобод туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида интернет тармоғида тарқаётган хабарлар бўйича қуйидагиларни маълум қилади. 

28 сентябрь куни тахминан соат 22.30 да Боғишамол кўчасида (“Metro” кафесининг рўпарасида) Тошкент вилоятлик 29 ёшли Дмитрий Б. “Spark” русумли автомобилни (давлат рақами 01 969 AGA) бошқариш давомида ҳозирги тахминларга кўра қарама-қарши ҳаракат йўлига чиқиб, 22 ёшли Т. А. бошқарувидаги “Hyundai Tucson” (давлат рақами 10 009 ХАА) автомобилига тўқнашган.    

Тўқнашув натижасида “Spark” автомобили ҳайдовчиси, унинг йўловчилари бўлмиш 30 ёшли Сергей Б., 30 ёшли эркак (исмли аниқланмоқда) ва 35 ёшли Марат Б, “Hyundai Tucson” ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси 26 ёшли Юнус Т.лар бадан шикастлари билан шифохонага етказилдилар. Шифохонага бориш давомида Сергей Б. ҳаётдан кўз юмди. Марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор этамиз.

Йўл-транспорт ҳодисасининг тергов олди текширув давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!