Юнусободда аёлни икки боласи билан уриб қочган ҳайдовчи қўлга олинди

Юнусободда аёлни икки боласи билан уриб қочган ҳайдовчи қўлга олинди

7 август куни тахминан соат 22:40 ларда Юнусобод тумани Бодомзор кўчасида “Матиз” автомобили ҳайдовчиси 25 ёшли Мунира А.ни босиб кетган. Икки ёшли қизчани қўлидан ушлаб, бир ёшли фарзандини эса кўтариб олган аёл йўлни кесиб ўтаётган бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ИИББ хабар берди.

Бахтли тасодиф туфайли болалар жароҳат олмаган. Мунирага эса оғир тан жароҳатлари етказилган. Ҳайдовчи аёл ва болаларнинг аҳволи билан қизиқмай воқеа жойидан қочиб кетган. Уларга атрофда бефарқ бўлмаган кишилар томонидан “тез ёрдам” чақирилган.

Бу ҳолат бўйича ЖКнинг 266-модда (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) ва 117- модда (“Хавф остида қолдириш”) нинг аломатлари  билан жиноий иш қўзғатилди.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ҳайдовчи 58 ёшли Исмоил И. қўлга олинди. Тергов ишлари давом этмоқда.

Manba: uz24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!