Юнусободда 17 ёшли йигит ҳаётдан кўз юмди

Юнусободда 17 ёшли йигит ҳаётдан кўз юмди

2021 йил 26 июль куни тахминан соат 18:30 да Юнусобод тумани Янги Юнусобод кўчасида 1993 йилда туғилган Сардор Х. “Nexia-2” (давлат рақами 10 V 568 VA) бошқариш давомида йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда - 2004 йилда туғилган Амир Т. бадан шикастлари билан шифохонага етказилди, аммо тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, ҳаётдан кўз юмди. Марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!