Юнусобод ва Данғара туманларида электр энергия ва газ таъминотига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди

Юнусобод ва Данғара туманларида электр энергия ва газ таъминотига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали ходимлари томонидан фуқаро М.Б.нинг “Ҳамкоробод” МФЙ ҳудудида қурилган иссиқхонасида ўзбошимчалик билан 80 метрли резина шланг орқали табиий газ тармоғига уланиб олганлиги натижасида 118,4 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган бўлса-да, фуқаро М.Б. “Юнусобод тумангаз” ГТМ бўлими чилангари О.Х. билан ўзаро келишиб, гўёки 15 кун олдин текшириш ўтказилганлиги юзасидан қалбаки далолатнома расмийлаштирганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Данғара тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “M.” МЧЖ мансабдор шахслари экин ерларини суғориш учун ҳудуддаги трансформаторга 55 кВт. қувватли сув насосини ўзбошимчалик билан улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, туман электр таъминоти корхонаси манфаатларига 102,9 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!