ЮНИCЭФ: Яман болалар учун жаҳаннамдир

ЮНИCЭФ: Яман болалар учун жаҳаннамдир

ЮНИCЭФ вакили Мертесил Релано уруш Яманни болалар учун жаҳаннамга айлантирганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Яманда 11 миллион 18 ёшга тўлмаган болалар озиқ-овқат етишмаслигидан, турли касалликлардан ва бошқа ижтимоий хизматлар тақчиллигидан азият чекади.

Реланонинг Реутерсга берган маълумотига кўра, Яманда 1,8 миллион бола озиқ-овқат етишмаслигидан қийналади. 400 мингга яқин бола очликдан азоб чекади ва яшаб қолиш учун кунлик овқатини топишга ҳаракат қилади.

“ЮНИCЭФ йил бошидан буён 244 мингта 5 ёшга тўлмаган очликдан азоб чекадиган болага ёрдам кўрсатди ва яна 317 мингта 5 ёшга тўлмаган, маълум озуқавий етишмаслик билан касалланган болаларни даволанишига ёрдам берди,”– дея таъкидлади Релано.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!