Йўловчи умрига зомин бўлиб, қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда

Йўловчи умрига зомин бўлиб, қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда

4 июль куни Навоий вилоятининг Нурота туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани «Истиқлол» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Янгитурмуш-Нурота» автомобиль йўлининг 28-км.да ҳайдаб кетаётиб йўлнинг қатнов қисмида маст ҳолда ётган «Истиқлол» МФЙда яшаган Ф.Х.ни босиб, унга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатмай воқеа жойидан қочиб кетган.

Натижада Ф.Х. олган жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган. Транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчи шахсини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.

«Ҳурматли фуқаролар, орангизда кимдир ушбу ҳолат юзасидан бирон-бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки 102 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришлари сўраймиз», дейилади ИИВ хабарида.

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!