Йўловчи ҳайдовчини пулларини ўғирлади

Йўловчи ҳайдовчини пулларини ўғирлади

Фарғона шаҳар. Фуқаро Р.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 15 ноябрь куни номаълум шахс бошқарувидаги “Mерседес” русумли автомашинасига йўловчи сифатида чиқиб, Шаршара кўчасига келган вақтида, унинг эътиборсизлигидан фойдаланиб, автомашина ўриндиғи устида бўлган 3.100.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Т.Х содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!