Йўл-патрул хизмати ходими ҳайдовчини сўкиши мумкинми? (видео)
«Nasafnews»нинг телеграм манзилига юборилган видеода ЙПХ инспектори ва ҳайдовчи бир-бирини ҳақорат қилганини кўриш мумкин.
Воқеа жорий йилнинг 2-октябр куни тунда содир бўлган.
Ҳайдовчининг автомашинасини жарима майдонига олиб кетиш вақтида у имзо чекишдан бош тортган.
Шундан сўнг, улар ўртасида низо келиб чиққан.
Хизмат вазифасини бажарётган ЙПХ ходими ҳайдовчи билан мулоқотга киришганда одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиши керак. Қонунда ички ишлар органи ходими шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракат содир этган, қонун ҳужжатларида белгиланган чеклов ва тақиқларга риоя этмаган ходимларга нисбатан жазо қўлланиши белгиланган.
Юқоридаги ҳолатда бўйича фақатгина ЙПХ ходимини айблаб бўлмайди. Бу ерда ҳайдовчининг ҳам айби бор.