Юк поезди 58 ёшли фуқарони уриб юборди

Юк поезди 58 ёшли фуқарони уриб юборди

Яккатут-Мурғак бекатлари оралиғида ҳаракатлантириб кетаётган поезд темир йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди.

Кеча, 5 декабрь куни соат 04:55 ларда электровоз машинисти, 32 ёшли Р.Т. бошқарувидаги 3041-сонли юк поездини Бухоро Минтақавий темир йўл узелига қарашли Яккатут-Мурғак бекатлари оралиғидаги 4012-километрнинг 1-пикетида ҳаракатлантириб кетаётган вақтда темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 58 ёшли Г.Х.ни уриб юборганлиги оқибатида Г.Х. ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти фуқаролардан темир йўл яқинида ҳаракатланаётганда ёки йўлни кесиб ўтаётганда белгиланган йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини сўраган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!