Йўғ-э?! 2030 йилгача россияликларнинг деярли ярми ишсиз қолиши мумкин!

Йўғ-э?! 2030 йилгача россияликларнинг деярли ярми ишсиз қолиши мумкин!

2030 йилга келиб, россияликларнинг деярли ярми (45,5%) рақамлаштириш ва автоматлаштириш туфайли ишларидан айрилиши мумкин. Бу ҳақда «Известия» газетаси РАНEПА мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқотга таяниб хабар қилди.

Нашр маълумотларига кўра, 20,1 миллион киши иш жойини тарк этишга ёки малакасини ўзгартиришга мажбур бўлади, чунки уларнинг тажрибаси ва билимлари ўз долзарблигини йўқотади.

Тадқиқотга кўра, меҳмонхона ва ресторан бизнеси ишчилари энг катта хавф остида (73%). Бундан ташқари, роботлар ишлаб чиқариш вакилларининг 60 фоизини, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида банд бўлганларнинг 58 фоизини, чакана савдода 53 фоизни ва тоғ-кон саноатида 51 фоиз ўрнини боса олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!